Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бану қайнуқони сургун қилиш

Яҳудийларнинг норозиликлари Бадрдан олдинроқ бошланган эди. Мусулмонлар Бадрда ғалабага эришгач, уларнинг норозиликлари ва гина-адоватлари янада кучайди. Мусулмонларга қарши яширинча тил бириктира бошлашди. Мусулмонлар билан бўлган аҳдларини бузишди. Уларга қарши мусулмонлар ҳам қаттиқ турдилар ва улар томонидан қачон бир ножўя ҳаракат зоҳир бўлиб қолса, қақшатқич зарба бера бошладилар. Яҳудийлар мусулмонларнинг қудратидан қўрқишди, лекин улар бундай ножўя ҳаракатлардан қайтиш ўрнига озорларини кучайтиришди. Уларнинг озорларидан бири шу бўлдики, араблардан бир аёл Бану Қайнуқога қарашли яҳудийлар бозорига келди. Унинг тақинчоқлари бор эди. Уларни кўрсатгани бир яҳудий заргар олдига бориб ўтирди. Шунда бошқа бир яҳудий у аёлнинг орқасидан билдирмасдан келиб, кўйлагининг этагини бир тикан билан қадаб қўйди. Аёл ўрнидан турган пайтда уят жойлари очилиб қолди. Яҳудийлар унинг устидан кулишди. Аёл қичқириб юборди. Мусулмонлардан бир киши ҳалиги яҳудий заргар олдига чопиб бориб уни ўлдирди. Яҳудийлар мусулмонга қарши кўплашиб ҳужум қилишди ва уни ўлдиришди. Бу мусулмоннинг қариндошлари мусулмонларни ёрдамга чақирди ва улар яҳудийларга ҳужум қилишди. Натижада мусулмонлар билан яҳудийлар ўртасида низо пайдо бўлди. Расулуллоҳ с.а.в. яҳудийлардан ёмонликларини тўхтатишларини талаб қилдилар. Яҳудийлар бундан норози бўлишди. Сўнг Расулуллоҳ с.а.в. мусулмонлар билан чиқиб, Бану Қайнуқони қамал қилдилар ва катта саҳобалар билан маслаҳат қилганларидан кейин уларнинг ҳаммаларини қириб ташлаш керак деган қарорга келдилар. Уни кўриб Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул - мусулмонлар билан дўст бўлганидек, яҳудийлар билан ҳам дўст эди - ўрнидан туриб Расулуллоҳ с.а.в.га: «Эй Муҳаммад, менинг дўстларимга яхшилик қилинг», деди. Расулуллоҳ с.а.в. индамадилар. У яна талабини такрорлади. Расулуллоҳ с.а.в. ундан юзларини бурдилар. Ибн Убай қаттиқ талаб қилиб туриб олди. Расулуллоҳ с.а.в. унинг бу талабини бажариш ва бу билан уни қарздор қилиб қўйишни кўзлаб, Бану Қайнуқо яҳудларини қилган ёмонликларига жазо сифатида Мадинадан сургун қилишлари эвазига ўлдирмасликларини айтдилар. Улар бунга бўйсунишиб, Мадинадан чиқиб, шимол томонга кетишди ва Шомнинг Азриотида макон тутишди.

 

49-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203